Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Янгиланган сана:  20 Май 2020, 16:24

“Трастбанк” акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши тўғрисида
20 May 2020

“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки (Манзил:Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 7 уй) акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилади.

Ташкилий саволлар:

1. Акциядорлар умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

2. Саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш.

«Трастбанк» ХАБ акциядорлари умумий йиғилиши кун тартиби 
2020 йил 12 июнь соат 15:00 да

1. «Трастбанк» ХАБнинг 2019 йил фаолияти якунлари ва 2020 йил учун ривожланиш истиқболлари тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқиш.

2. Банк Тафтиш комиссияси (Тафтишчиси)нинг 2019 йил якунлари бўйича ҳулосасини тасдиқлаш.

3. 2019 йилнинг йиллик ҳисоботини тасдиқлаш, ҳисобот таркиби:

  • молиявий ҳолат тўғрисида жамланган ҳисобот;
  • фойда ёки зарар ва бошқа умумий даромадлар тўғрисида жамланган ҳисобот;
  • умумий капиталда ўзгаришлар тўғрисидаги жамланган ҳисобот;
  • пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги жамланган ҳисобот;
  • 2019 йилда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар тўғрисидаги маълумот.

4. 2019 йилда олинган фойдани тақсимлаш.

5. Банк фаолиятининг 2020 йилнинг 1-ярим йиллиги ва 2020 йил якунлари бўйича мажбурий аудиторлик ва IT аудит текширувларини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини тасдиқлаш, шартномаларни тузиш ҳамда аудит хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг юқори миқдорини тасдиқлаш.

6. «Трастбанк» ХАБ Бошқаруви Раиси билан тузилган меҳнат шартномаси муддатини бир йилга узайтириш.

7. Балансдан ташқари ҳисобларда ҳисобга олинган, 2019 йилда умидсиз активларни ундириш бўйича кўрилган чоралар тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиш.

8. Банк Кенгашининг 2019 йил якунлари бўйича корпоратив бошқарув меъёрларига риоя этилаётганлиги ҳақида ҳисобот.

9. Банк Кенгаши аъзоларининг сон таркибини тасдиқлаш.

10. Банк Кенгаши аъзоларини сайлаш.

11. Банк Тафтиш комиссияси (Тафтишчиси)ни сайлаш.

12. Банкнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

13. Белгиланган муддатда (3 йилдан ортиқ) талаб қилиб олинмаган дивидендларни банк ихтиёрига қайтариш.

14. ““Трастбанк” хусусий акциядорлик банки бошқаруви тўғрисида низом”ни тасдиқлаш.

15. Банкда корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.

«Трастбанк» ХАБ акциядорлар Умумий йиғилиши 2020 йил 12 июнда Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 7 уй, «Трастбанк» ХАБ биносининг 1 қаватида ўтказилади.

Рўйхатга олиш соат 14:00 да бошланади, мажлис бошланиш вақти соат 15:00 да.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабар юбориш учун акциядорлар реестри шакллантириладиган сана - 2020 йил 19 май.

«Трастбанк» ХАБ акциядорларининг умумий йиғилишида

2020 йил 8 июнь ҳолатига шакллантирилган «Трастбанк» ХАБ акциядорларининг реестрида қайд этилган акциядорлар иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.

Банк акциядорлари, Умумий йиғилишга тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар билан қуйидаги манзилда танишишлари мумкин: Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 7-уй.

Банк акциядорлари ўзи билан паспорт, акциядорлар вакиллари эса паспорт ва Банк акциядорларининг умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқини берувчи, амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан қатнашишлари талаб этилади.

Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефонлар орқали олишингиз мумкин: (95)198-41-09, (78)140-00-88, (71) 207-62-12.

www.trusbank.uz E-mail: info@trustbank.uz

Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 46

Сўров

Бизнинг сайтимиз сизга ёқдими?

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
10139.30
11051.84
12333.44
141.35
10443.20
94.22
Сотиб олиш
10110.00
10500.00
12000.00
100.00
10000.00
70.00
Сотиш
10200.00
11500.00
13500.00
160.00
11000.00
110.00
 
9.74
96.72
72.62
3.81
15.41
-0.43
МБ курси - 26.05.2020 дан маълумотлар
Сотиб олиш/Сотиш - 08.05.2020 15:00 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech