Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Тадбиркор мурожаати – аниқ рақамлардаги самарали натижалар
12 Sep 2019

Тадбиркорлар ҳамкорига айланишни ўз олдига мақсад қилган “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки жорий йилнинг август ойида давомида республика бўйича жами 7597 та турли соҳа ҳамда йўналишларда фаолият юритаётган тадбиркорлар ва экспортёр корхоналар раҳбарлари билан Банк Бошқаруви Раиси, унинг ўринбосарлари ва филиал бошқарувчилари томонидан очиқ мулоқотлар ташкил этди.

Ўтказилган очиқ мулоқот давомида республика бўйича жами 966 та банкка ёрдам сўраб мурожаат қилган тадбиркорларни ташкил этгани ҳолда, шундан 838 та тадбиркор мурожаати бевосита банк соҳасига оид масалалар, яъни кредит буюртманомаларини кўриб чиқиш, экспорт операциялари масалалари, банк тариф ставкаларини қайта кўриб чиқиш ва бошқа банк соҳасига оид мурожаатлардан иборатлиги аниқланди. Шунингдек, 966 та мурожаатдан 128 таси тааллуқлилиги бўйича тегишли вазирлик ва идораларга юборилди.

Хусусан, банк раҳбарияти томонидан мазкур 838 та мурожаатнинг 816 таси ҳал этилиб, қолган 22 та масала бўйича сабаблари ўрганилиб, тадбиркорлик субъектларига тушунтиришлар берилди.

Тадбиркорлар бу каби қабуллар ва мунозараларнинг фойдалилигини тан олиб, белгиланган форматда ҳамкорликни давом эттириш истагини билдиришган.

Эслатиб ўтамиз, тадбиркор ва экспортёрлар бугун соат 16.00 га қадар “Трастбанк”нинг Яккасарой филиали бошқарувчиси Алишер Абидов билан бевосита очиқ мулоқот ўтказиб, ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишлари мумкин.

Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 56

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
9411.30
10421.13
11764.13
146.51
9504.44
87.09
Сотиб олиш
9360.00
10000.00
11300.00
100.00
9000.00
70.00
Сотиш
9440.00
10600.00
12000.00
170.00
9600.00
100.00
 
15.67
60.57
225.36
3.55
-13.01
-0.80
17.09.2019 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech