Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Янгиланган сана:  3 Июл 2020, 16:11

Ғолиблар муносиб тақдирланди
3 Jul 2020

Жорий йилнинг 3 июль куни “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Бош офисида пандемия шароитида барча санитария талабларига риоя қилинган ҳолда “Умумжаҳон пул ҳафталиги” (Global Money Week) тадбири ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

IMG_3732.jpg

Мазкур тадбир Республика Марказий банки ташаббуси билан тижорат банклари ҳамкорлигида 23-29 март кунлари бутун дунёда бўлиб ўтадиган “Умумжаҳон пул ҳафталиги” (Global Money Week) тадбирлари доирасида ташкил этилди.

IMG_3748.jpg

“Трастбанк”нинг Амалиёт бошқармаси, “Дархон” ва Қарши филиаллари томонидан март ойи давомида “Лидер таълим” ўқув муассасаси, Тошкент шаҳридаги 112- ва 225-сонли ҳамда Қарши шаҳридаги 3- ва 4-сонли ўрта мактаблари ўқувчиларининг молиявий саводхонлигини ошириш, уларда молия, банк фаолияти, пул функциялари, даромад ва харажатларни самарали бошқариш бўйича назарий билимлар ва амалий кўникмаларга эга бўлишлари учун очиқ эшиклар кунлари ўтказилди.

IMG_3769.jpg

Ўқувчилар банк ҳақида ўз билимларини мустаҳкамлаб, муайян тасаввурга эга бўлгач, банк оталиғидаги мактабларнинг 4-11 синф ўқувчилари ўртасида “Пулни қандай ва нима учун жамғараман”, “Қандай қилиб миллионер бўлиш мумкин”, “Банк-2040 – у қандай бўлиши керак?” мавзуларида иншолар танлови ўтказилди.

IMG_3777.jpg

Ҳар бир йўналиш бўйича ўқувчиларнинг тақдим этган иншолари таълим муассасаси томонидан тузилган комиссия томонидан батафсил ўрганиб чиқилиб, ғолиблар аниқланди.

IMG_3796.jpg

“Пулни қандай ва нима учун жамғараман” мавзусида ёзилган иншолар ичида ғолиблик “Лидер” таълим мактабининг 5-синф ўқувчиси Артур Пальянцга, “Қандай қилиб миллионер бўлиш мумкин” мавзусида ёзилган иншо бўйича ғолиблик Тошкент шаҳридаги 225-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Хилола Юнусовага, “Банк-2040 – у қандай бўлиши керак?” мавзусидаги иншо ғолиблиги “Лидер” таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Саидрасул Ғуломовга насиб этди.

IMG_3801.jpg

Банкнинг Бош офисида ташкил этилган тантанали тадбирда “Трастбанк” ХАБ Бошқаруви раиси Сардор Нормуҳамедов ижодий иш ғолибларини самимий муборакбод этиб, уларни фахрий ёрлиқ ва samsung galaxy Tab s5e планшети билан мукофотлади.

Мукофот муборак азиз ёшлар!

IMG_3811.jpg

Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 228

Сўров

Бизнинг сайтимиз сизга ёқдими?

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
10209.86
12021.09
13362.66
137.46
11186.44
96.43
Сотиб олиш
10180.00
11500.00
12500.00
100.00
10500.00
70.00
Сотиш
10250.00
12500.00
13500.00
160.00
11500.00
110.00
 
2.17
125.05
308.05
-4.91
98.36
0.24
МБ курси - 04.08.2020 дан маълумотлар
Сотиб олиш/Сотиш - 04.08.2020 09:00 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech