Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Семинар доирасида шоира билан учрашув
13 Aug 2019

Жорий йилнинг 8-9 август кунлари “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкининг Наманган, Андижон ва Фарғона филиалларида банкнинг Ўқув маркази, Чакана банк хизматлари департаменти ва Касса амалиётлари бошқармаси ҳамкорлигида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятини жойларда фаолият юритаётган ҳар бир ходимга етказиш мақсадида амалий семинар ташкил этилди.

Семинар давомида ходимларга банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш, шунингдек, хизмат кўрсатиш маданияти ва банк тизимига бўлган ишончни янада ошириш, кўрсатилаётган банк хизматлари сифатини юқори даражага кўтариш ҳамда билимли ва замонавий банкир маданиятининг устунликларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

photo_2019-08-12_10-37-26.jpg

Шу билан бирга, жойларда чакана банк хизматлари бозорини ривожлантириш ва мижозлар билан доимий ҳамкорлик муносабатларини йўлга қўйишда замонавий ёндошув асосида амалга ошириш лозимлиги қайд этилди.

Айниқса, ҳудудларда ташкил этилган семинарлар доирасида халқимизнинг севимли шоираси, “Дўстлик” ордени соҳибаси, қолаверса 22 йил давомида Муҳриддин Ҳолиқов, Юлдуз Усмонова, Озодбек Назарбеков, Озода Нурсаидова, Гулсанам Мамазоитова ва яна ўнлаб санъат юлдузларининг энг дилтортар тароналарию, машҳур қўшиқлари матни муаллифи бўлган Рислиғой Ҳотамованинг иштирок этганлиги семинар қатнашчиларига кўтаринки руҳ бағишлади.

photo_2019-08-12_17-48-49.jpg

Ўта камтарин бу шоира ҳатто юлдузларнинг концерт дастурларида ҳам номи айтилиб, саҳнага таклиф қилинган вақтларда доимо саҳна ортида қолишни маъқул кўради. Рислиғой Ҳотамова банк ходимларига энг аввало сўз санъатининг моҳир усталари бўлишлари лозимлигини қайд этиш билан бирга, мақомчилик санъатининг бой тарихи ҳақида ҳам сўзлаб берди.

Шунингдек, шоира Рислиғой Ҳотамова семинар иштирокчиларига ўз қаламига мансуб шеърларидан икки мисрадан ўқиб эшиттирди.

Болам мендан бахтли бўлсин, дейди бу эл,
Мен кўрмаган кунни кўрсин, дейди бу эл,
Куйса фақат болам дея, куйди бу эл,
Илинади ҳар нарсанинг сарасини,
Қадрин кўринг Ўзбекистон боласини.

Бойликка ишонма, омонатдир у,
Бахт қушин кутмагин ҳикоятдир у.
Чинакам давлату обрў истасанг,
Сабр-у, меҳнат, тоқат, қаноатдир у.

Семинар сўнгида шоира Рислиғой Ҳотамова иштирокчиларнинг барча саволларига жавоб бериш билан бирга, мазкур учрашувни ташкил этган банк раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 58

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
9384.00
10393.72
11378.10
140.14
9561.85
88.01
Сотиб олиш
9350.00
9950.00
10900.00
90.00
9050.00
60.00
Сотиш
9440.00
10500.00
11500.00
150.00
9650.00
90.00
 
323.00
301.58
451.44
1.67
251.33
2.44
21.08.2019 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech