“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки 2008-2019 йил якунлари бўйича Банк акциядорларининг навбатдаги ва навбатдан ташқари умумий йиғилишлари баённома қарорларига кўра банкнинг оддий ва имтиёзли акцияларига ҳисобланган дивидендларни ўз вақтида олмаган Банк акциядорларидан дивидендларни олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тақдим қилган ҳолда, Банкнинг Бош офисига ёки унинг филиалларига мурожаат этишингизни сўрайди.
Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 6-боб 51-моддасига асосан: “Эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига биноан жамият ихтиёрида қолади”.
Қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга “Трастбанк” ХАБ Бош офисига мурожаат этишингизни сўраймиз: 100011, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси,
7 уй, тел: (78) 140-00-88.
Банкнинг электрон почта манзили: info@trustbank.uz.