Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Ҳурматли мижозлар!!!
17 Jul 2019

Корпоратив мижозларга (юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорлар) замонавий интерфаол хизматларни (интернет банк ва мобил банк) кўрсатишда янада қулайлик яратиш мақсадида жорий йилнинг 20 июлидан бошлаб ҳафтанинг ҳар шанба кунлари соат 17:00 гача “Трастбанк” тизимидаги филиаллараро ва филиал ичидаги интернет ва мобил банк орқали ўтказиладиган электрон тўловларни амалга ошириш жорий этилмоқда.

Эндиликда, электрон тўлов топшириқнома банкка юборилгандан сўнг автоматик равишда ижроси таъминланади.

Шу муносабат билан,Сиздан электрон тўлов ҳужжатларини интернет ва мобил банк орқали амалга ошириш жараёнида “Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисида”ги йўриқнома (рўйхат рақами 1834, 2008 йил 11 июль) йўриқнома талабларига амал қилишингизни сўраймиз, хусусан :

-30 банд “...Электрон ҳужжатларни қабул қилиш ва қайта ишлаш жараёнида уларнинг бирор кўрсаткичларини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.”;

- 73 банд “...Мижоз банкда очган ҳисоб варақдаги мавжуд пул маблағларини мустақил тасарруф этади. Мижознинг топшириғига биноан банк ҳисобварағи бўйича бажарилган барча операцияларнинг қонунийлигига мижознинг ўзи жавобгар ҳисобланади.”.

Юқоридагиларга асосан, интерактив хизматлар орқали ўтказиладиган электрон ҳужжатларни ўчириш, ўзгартириш ва бошқа харакатларни амалга ошириш имконияти мавжуд эмас. Шу сабабли электрон тўлов ҳужжатларини интерфаол хизматлар орқали расмийлаштиришда алоҳида эътибор билан (хавфсизлик жиҳатдан ҳам) амалга оширишингизни сўраймиз.

“Трастбанк” билан ҳамкорлигингиз учун Сизга миннатдорчилик билдирамиз.

Манба: Банк Маъмурияти / Кўришлар: 183

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
9395.63
10360.56
11538.77
142.96
9517.45
87.89
Сотиб олиш
9350.00
9900.00
11000.00
90.00
9000.00
70.00
Сотиш
9420.00
10500.00
11700.00
160.00
9700.00
100.00
 
11.06
63.81
198.46
2.35
5.42
-0.71
10.09.2019 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech