Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Янгиланган сана:  7 Июл 2020, 12:16

Нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳ
7 Jul 2020

2020 йил апрель-июнь ойларида банк тизимида нақд пуллар айланмаси мамлакатимизда коронавирус пандемияси шароитида юзага келган ижтимоий-иқтисодий жараёнлар таъсирида шаклланди.

Жумладан, жорий йил март ойининг иккинчи ярмидан эълон қилинган карантин талабларининг май ойига келиб бироз юмшатилиши натижасида иқтисодиёт субъектларининг фаоллашуви банклар кассалари орқали нақд пуллар айланмаси динамикасига ҳам ўзининг ижобий таъсирини кўрсатди.

2020 йил апрель ойида банклар кассаларига нақд пул тушумининг март ойига нисбатан қарийб 41 фоизга камайиши кузатилган бўлса, июнь ойида апрелга нисбатан 85 фоизга кўпайиб, 14,6 трлн. сўмни ташкил этди.

Бироқ, июнь ойидаги кўрсаткич карантин шароитидан олдинги даврдаги ҳолатдан (жорий йил январда – 15,8 трлн. сўм ) бироз камлигича қолмоқда. Шунингдек, бу кўрсаткич эпидемиологик ҳолатнинг яхшиланиши ва карантин талабларининг юмшатилиши ортидан кейинги ойларда ижобий томонга ўзгаришини кутиш мумкин.

Нақд пул тушумлари ҳажми ва таркиби динамикаси

млрд. сўмда

naqd-pul-1.jpg

Нақд пул тушумларининг июнь ойида апрелга нисбатан ўсиш ҳажмининг қарийб 3,5 трлн. сўми савдо ва пуллик хизматлардан, 1,4 трлн. сўми банк хизматлари бўйича тушумлар ҳиссасига тўғри келди. Бу “яшил” ва “сариқ” ҳудудлардаги савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари фаолиятининг қайта тикланиши ҳамда автомашиналар ҳаракатига нисбатан таъқиқларнинг юмшатилиши, шунингдек, аҳоли томонидан бўш маблағларни банк омонатларига, кредитларнинг қайтарилишига ҳамда нақд чет эл валютасини сотиб олишга йўналтирилиши ҳисобига юзага келди.

Нақд пул тушумлари ҳажми ва таркиби динамикаси
(2018-2020 йил январь-июнь ойлари)

млрд. сўмда

Naqd-pul-2.jpg

Ўз навбатида, 2020 йилнинг апрель ойида банклар кассалари (шу жумладан, банкоматлар) орқали чиқим қилинган нақд пуллар март ойига нисбатан 35 фоизга камайиши кузатилган бўлса, июнь ойида бу кўрсаткич апрель ойига нисбатан 53 фоизга кўпайиб, 14,8 трлн. сўмни ташкил этди.

Нақд пулдаги чиқимлар ҳажми ва уларнинг таркибий динамикаси

млрд. сўмда

naqd-pul-3.jpg

Карантин шароитида пенсия ва нафақа тўловлари, бюджет тизими ташкилотлари, шунингдек, фаолиятини тўхтатмаган стратегик корхоналар ходимларининг иш ҳақларининг тўлаб борилиши натижасида банклардан ушбу мақсадлар учун нақд пуллар чиқими нисбатан барқарор сақланиб қолди.

Банклардан нақд пулдаги чиқимлар ҳажми ва уларнинг мақсадлари бўйича таркибий динамикаси (2018-2020 йил январь-июнь ойлари)

млрд. сўмда

naqd-pul-4.jpg

Яна бир эътиборли ҳолат, 2020 йилнинг июнь ойида банк карталарига жами 15,9 трлн. сўмлик маблағлар келиб тушиб, ушбу даврда банк карталаридаги 6,1 трлн. сўм аҳоли томонидан нақдлаштириб олинди.

Банк карталарига келиб тушган маблағлар ва уларни нақдлаштириш ҳажми динамикаси

млрд. сўмда

naqd-pul-5.jpg

Манба: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки / Кўришлар: 159

Сўров

Бизнинг сайтимиз сизга ёқдими?

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
10209.86
12021.09
13362.66
137.46
11186.44
96.43
Сотиб олиш
10180.00
11500.00
12500.00
100.00
10500.00
70.00
Сотиш
10250.00
12500.00
13500.00
160.00
11500.00
110.00
 
2.17
125.05
308.05
-4.91
98.36
0.24
МБ курси - 04.08.2020 дан маълумотлар
Сотиб олиш/Сотиш - 04.08.2020 09:00 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech