Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Янгиланган сана:  7 Май 2020, 15:39

Ички валюта бозори бўйича қисқача шарҳ (2020 йил январь-апрель ойлари)
7 May 2020

2020 йилнинг январь-апрель ойларида ички валюта бозоридаги ҳолат барча сегментларда хорижий валютага бўлган талаб ва таклиф ҳажмининг ўсиши шароитида шаклланди.

Ички валюта бозоридаги операцияларнинг умумий ҳажми 5,4 млрд.АҚШ долларини ташкил этиб, 2018 ва 2019 йилларнинг тегишли даврларига нисбатан мос равишда 1,8 ва 1,3 баробарга ўсди.

Ички валюта бозори сегментлари кесимида чет эл валютасига бўлган талабнинг ўзгариш динамикаси

(млн. АҚШ долл.)

1

I. Чет эл валютасига бўлган талабнинг ўзгариш динамикаси

    1.1. Юридик шахслар билан амалга оширилган операциялар

    2020 йилнинг дастлабки 4 ойи давомида юридик шахсларнинг чет эл валютасига бўлган талаби ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,1 баробарга ўсиб, 4,2 млрд. АҚШ долларини ташкил этди (2019 йил январь-апрель ойлари - 3,9 млрд. АҚШ долл.).

    Мазкур даврда биржадан ташқари валюта бозорида хўжалик субъектлари томонидан 1 063 млн. АҚШ доллари миқдорида чет эл валютаси сотиб олинган бўлса (2019 йил январь-апрель – 939 млн. АҚШ долл.), валюта биржасидаги операциялар ҳажми 3,1 млрд. АҚШ долларини ташкил этди (2019 йилнинг дастлабки 4 ойида – 2,8 млрд. АҚШ долл.).

    2020 йил январь-апрель ойларида биржадан ташқари валюта бозоридаги операциялар ҳажми динамикаси

    (банкларнинг юридик шахслар билан тўғридан-тўғри операциялари)

    2

    Валюта бозорида чет эл валютасини сотиб олиш мақсадлари таркибида асосий улуш (63 фоизи) ишлаб чиқариш учун асбоб-ускуналар, товарлар ва хомашё импорти, 22 фоизи – халқ истеъмоли товарлари ва дори-дармон маҳсулотлари импорти, 12 фоизи – хорижий кредитларни сўндириш, 1 фоизи – хорижий инвесторлар репатриацияси ва қолган 2 фоизи – бошқа мақсадлар учун харид қилинган.

    2020 йилнинг январь-апрель ойлари давомида чет эл валютасини сотиб олиш мақсадлари таркиби

    (фоизда)

    3

    2020 йилнинг январь-апрель ойларида ички валюта бозорида чет эл валютасини харид қилган хўжалик юритувчи субъектларнинг ўртача ойлик сони 6 183 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига (5 460 та) нисбатан 723 тага кўпайди.

    1.2. Жисмоний шахслар томонидан амалга оширилган операциялар

    Ҳисобот даврида жисмоний шахслар томонидан валюта айирбошлаш шохобчалари орқали сотилган чет эл валютаси миқдори 1,5 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, аввалги йилнинг мос даврига нисбатан 1,7 баробар ошди (2019 йилнинг дастлабки тўрт ойи - 884 млн. АҚШ долл.). Мазкур даврда жисмоний шахслар томонидан 1166 млн. АҚШ доллари сотиб олиниб, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига (346 млн. АҚШ долл.) нисбатан 3,4 баробар ошди.

    Шу билан бирга, жорий йилнинг апрель ойи сўнгги ўн кунлигида жисмоний шахслар томонидан банкларга сотилган валюта маблағларининг кунлик ўртача ҳажми биринчи ва иккинчи декадалардаги ўртача кунлик ҳажмларга нисбатан 2,5 баробар ўсиб, 9,6 млн. АҚШ долларини ташкил этди (биринчи ва иккинчи декадаларда - 3,8 млн. АҚШ доллари).

    Жорий йилнинг январь-апрель ойлари давомида халқаро пул ўтказмалари орқали республикага келиб тушган валюта маблағлари ҳажми 1,3 млрд.АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 161 млн.АҚШ долларига ёки 11 фоизга камайди.

    Шунингдек, жорий йилнинг апрель ойи давомида халқаро пул ўтказмаларидан жами 250 млн.АҚШ доллари келиб тушиб, ушбу кўрсаткич март ойига нисбатан 15 фоизга камайди. Бунда ойнинг охирги ўн кунлигида халқаро пул ўтказмаларининг ўртача кунлик ҳажми ойнинг биринчи ва иккинчи декадаларига нисбатан 1,7 баробарга ошиши кузатилди (6,7 млн. АҚШ доллардан 11,5 млн. АҚШ долларига).

    2020 йил январь-апрель ойларида жисмоний шахслар томонидан амалга оширилган операциялар ҳажми

    4

    II. Чет эл валютаси таклифи

      2020 йил январь-апрель ойларида ички валюта бозорида хорижий валютадаги умумий таклиф ҳажми 2,7 млрд. АҚШ долларини(Марказий банкнинг интервенцияларини ҳисобга олмаган ҳолда) ташкил этиб, 2019 йилнинг дастлабки тўрт ойи кўрсаткичи даражасида бўлди.

      Ҳисобот даврида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан 1,71 млрд. АҚШ доллари сотилиб, ушбу кўрсаткич 2019 йилнинг мос даври даражасида бўлди.

      Ички валюта бозоридаги таклиф манбалари

      5

      Ушбу даврда Марказий банкнинг валюта интервенциялари олтин-валюта захираларининг нейтраллиги принципига асосланган ҳолда амалга оширилди. Жорий йил бошидан Марказий банк интервенциялари ҳажми 1,5 млрд. АҚШ долларига тенг бўлиб, мазкур даврда маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан сотиб олинган монетар олтин ҳажми доирасида амалга оширилди.

      2019-2020 йилларнинг январь-апрель ойларида валюта биржасида амалга оширилган операциялар ҳажми

      (млн. АҚШ долл.)

      6

      2020 йилнинг январь-апрель ойларида импортни молиялаштириш манбалари таркибида ички валюта бозорида сотиб олинган маблағлар (конвертация) улуши 56 фоизни, хорижий валютадаги ўз маблағлари ҳисобига импортни молиялаштириш улуши 19 фоизни ташкил этди. 2019 йилнинг тегишли даврида ушбу кўрсаткичлар мос равишда 55 ва 21 фоизга тенг бўлган.

      2019-2020 йилларнинг январь-апрель ойлари давомида импортни молиялаштириш манбалари

      7

      Алмашув курси динамикаси

      Ҳисобот даврида миллий валютанинг алмашув курси динамикаси валюта бозоридаги талаб ва таклифнинг жорий нисбати ҳамда ички ва ташқи омиллар таъсирида шаклланди. Натижада жорий йилнинг I чораги давомида валюта курси 0,8 фоизга қадрсизланди (9501 сўм/доллардан 9577 сўм/долларгача).

      2020 йил март ойининг охирги декадасидан бошлаб савдо хамкорларимиз бўлган давлатлар валюталари девальвацияси таъсирида хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳолининиг девальвацион кутилмаларнинг ортиши, шунингдек, ички валюта бозорида талаб ва таклиф номутаносиблигининг юзага келиши натижасида жорий йилнинг апрель ойида миллий валюта 5,8 фоизга қадрсизланди.

      2020 йилнинг январь-апрель ойлари давомида валюта биржаси савдоларида сўмга нисбатан АҚШ долларининг динамикаси

      (сўм/АҚШ долл.)

      8

      Сўров

      Бизнинг сайтимиз сизга ёқдими?

      Валюта курслари

       
      1 USD
      1 EUR
      1 GBP
      1 RUB
      1 CHF
      1 JPY
      МБ курси
      10139.30
      11051.84
      12333.44
      141.35
      10443.20
      94.22
      Сотиб олиш
      10110.00
      10500.00
      12000.00
      100.00
      10000.00
      70.00
      Сотиш
      10200.00
      11500.00
      13500.00
      160.00
      11000.00
      110.00
       
      9.74
      96.72
      72.62
      3.81
      15.41
      -0.43
      МБ курси - 26.05.2020 дан маълумотлар
      Сотиб олиш/Сотиш - 08.05.2020 15:00 дан маълумотлар

      Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech