Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A
Мобил талқин
(+998 78) 140-00-88
Ишонч телефони
(+998 71) 244-25-73
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Call center
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Акциядорларга тезкор боғланиш
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Сайтга кириш

“Fitch” халқаро рейтинг агентлиги “Трастбанк” ХАБ рейтинги “Б” даражасида эканлигини тасдиқлади

Янгиланган сана: 2 Декабр 2021, 10:49
“Fitch” халқаро рейтинг агентлиги “Трастбанк” ХАБ рейтинги “Б” даражасида эканлигини тасдиқлади
1 Dec 2021

2021 йил 25 ноябрь куни “Fitch Ratings-Moskva” рейтинг агентлиги “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкига ўзининг хорижий ва миллий валютадаги узоқ муддатли эмитент дефолт рейтингини (ЭДР) “Барқарор” прогнози билан Б” даражасида ҳамда Барқарорлик рейтингини (ВР) “Б” даражасида эканлигини қайта тасдиқлади.

Банк рейтинглари бўлимида маълумотлар қуйидагича:

2021 йилнинг 25 ноябрь куни “Fitch Ratings-Moskva” рейтинг агентлиги “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкига ўзининг хорижий ва миллий валютадаги узоқ муддатли эмитент дефолт рейтингини (ЭДР) “Барқарор” прогнози билан “Б” даражасида ҳамда Барқарорлик рейтингини (ВР) “Б” даражасида қайта тасдиқлади.

Эмитент дефолт рейтингларининг “ЭДР” узоқ муддатли рейтинглари “Трастбанк” ХАБнинг кредит лаёқатлилиги билан боғлиқ бўлиб, бу банкнинг юқори фойдалилиги ва юқори даражада капиталлашув, сезиларли даражадаги ликвидли активлар ва уларнинг даромадлиги ҳамда аъло даражадаги рентабеллик кўрсаткичларини ҳисобга олган “б” даражаси ВР рейтингида акс эттирилган.

“Трастбанк” ХАБ рентабеллиги ижобий рейтинг омили бўлиб, ўзаро алоқадор шахслар томонидан молиялаштирилади. “Fitch Ratings-Moskva” рейтинг агентлигининг прогнозларига кўра, банкнинг кичик ва ўрта бизнесни юқори даромадли кредитлашга қаратаётгани, яхши операцион самарадорлик, юқори операцион фойда рейтингнинг янада ошишига хизмат қилмоқда.

“Трастбанк” ХАБ капитал етарлилик даражасига юқори халқаро рейтинг баҳоси берилишига юқори даромадлилик кўрсаткичлари ва сезиларли ликвид активлари билан боғлиқ. “Fitch Ratings-Moskva” рейтинг агентлиги маълумотларига кўра, банкнинг капитал ва ликвидликка бўлган регулатив меъёр кўрсаткичлари, “Трастбанк”нинг капиталига бўлган босимни, банкнинг юқори фойдалилиги харажатларни қоплаш имконини беради.

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 108
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech