Азиз мижозлар!
Кириб келаётган янги – 2021 йил арафасида, “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки мижозларга хизмат кўрсатиш иш тартибини эълон қилади:
1. Мижозларга 2020 йилнинг 31 декабрь куни ҳам хизмат кўрсатилади;
2. Халқаро пул ўтказмалари шахобчаларида 2020 йилнинг 31 декабрь куни соат 13.00 гача;
3. Банкоматлар 24/7 режимида байрам кунлари ҳам узлуксиз равишда, савдо шахобчаларида жойлашган банкоматлар эса шахобча иш режимига асосан фаолият юритади.
4. Банкнинг “TrustPay” мобиль иловаси орқали 24 соат давомида туну-кун онлайн кредитларни расмийлаштириш имконияти мавжуд.
5. 2021 йилнинг 1, 2 ва 3 январь кунлари дам олиш куни;
2021 йилнинг 4 январидан бошлаб банк ўз иш фаолиятини одатдаги иш тартибига асосан давом эттиради.
Келтириб чиқарилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.