Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Янгиланган сана:  8 Май 2020, 00:08

2020 йил I чораги учун тўлов баланси жорий операциялар ҳисобининг дастлабки кўрсаткичлари
7 May 2020

Марказий банк томонидан 2020 йилнинг I чораги якуни бўйича тўлов баланси жорий операциялари ҳисобининг дастлабки кўрсаткичлари тайёрланди.

Дастлабки кўрсаткичлар тезкор маълумотлар ва экспертлик баҳолашлар асосида тузилганлиги боис, улар якуний маълумотлар билан фарқ қилиши мумкин.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, тўлов балансининг жорий операциялар ҳисоби дефицити 2019 йилнинг I чорагига нисбатан (1,0 млрд. доллардан) 18 фоизга камайиб, 2020 йил I чорагида 864 млн. АҚШ долларини ташкил қилди.

Жаҳон бозорларида энергия ресурслари нархининг тушиши, шунингдек, жаҳон иқтисодиёти ўсиш суръатларининг секинлашиши товарлар ва хизматлар экспорти ҳажмига ўз таъсирини кўрсатиб, ўтган йилнинг мос давридаги 3,7 млрд. АҚШ доллари ўрнига 3,3 млрд. АҚШ долларини ташкил этди. Шу билан бирга, Ўзбекистон томонидан экспорт қилинадиган айрим биржа товарлари нархларининг ошиши мазкур йўқотишлар ўрнини қисман қоплади.

Товарлар ва хизматлар импорти ўтган йилнинг мос даврига (5,9 млрд. доллар) таққослаганда 5,41 млрд. долларни ташкил этди. Импорт таркибида машина ва ускуналар (30 фоиз), металлар ва ундан тайёрланган маҳсулотлар (14 фоиз), кимё саноати маҳсулотлари (11 фоиз) ҳамда транспорт воситалари (10 фоиз) гуруҳлари салмоқли улушга эга. Натижада савдо балансининг манфий сальдоси 2019 йил I чорагига нисбатан 9 фоизга яхшиланиб, 2,0 млрд. долларни ташкил этди.

Резидентларга келган трансчегаравий пул ўтказмаларининг (1,0 млрд. доллар) кичик ўсиши ҳисобига бирламчи даромадлар ва трансфертларнинг ижобий сальдоси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўзгармасдан қолди. Ўз навбатида, норезидентларнинг инвестицион даромадлари (қарзлар ва хорижий инвестициялар бўйича) 422 млн. долларни ташкил этди.

Ўзбекистоннинг 2020 йил I чораги учун тўлов баланси, халқаро инвестицион позицияси ва ташқи қарзи кўрсаткичларининг якуний ҳисоботи ТБҚ6 методологиясига мувофиқ тузилиб, фойдаланувчиларга 2020 йилнинг июнь ойи якунига қадар тақдим қилинади.

1маълумотлар тўлов баланси ва халқаро инвестицион позиция бўйича қўлланма (ТБҚ6) услубиятига мувофиқ тузилган бўлиб, Давлат статистика қўмитасининг савдо баланси кўрсаткичларидан фарқ қилиши мумкин

2020 йил I чорак учун тўлов баланси жорий операциялар ҳисобининг дастлабки кўрсаткичлари (дастлабки маълумотлар ва эксперт баҳоларига асосланган)

млн. долл.

Кўрсаткичлар

2020 йил
I чорак

2019 йил учун

2019 й.

I чорак

II чорак

III чорак

IV чорак

Жорий операциялар ҳисоби

-863,88

-3 244,49

-1 055,10

-711,25

32,51

-1 510,65

Савдо баланси (товарлар ва хизматлар)

-2 051,08

-9 574,07

-2 255,98

-2 403,01

-1 996,04

-2 919,03

Экспорт

3 313,75

16 993,44

3 681,14

4 202,77

4 996,20

4 113,32

Импорт

5 364,83

26 567,50

5 937,12

6 605,79

6 992,25

7 032,35

Товарлар баланси

-1 585,84

-7 308,01

-1 701,94

-1 880,61

-1 388,71

-2 336,73

Экспорт

2 708,33

13 898,63

3 045,02

3 414,12

4 146,60

3 292,88

Импорт

4 294,18

21 206,63

4 746,97

5 294,74

5 535,31

5 629,62

Хизматлар баланси

-465,24

-2 266,06

-554,04

-522,40

-607,33

-582,29

Экспорт

605,42

3 094,81

636,12

788,65

849,60

820,44

Импорт

1 070,65

5 360,87

1 190,15

1 311,05

1 456,94

1 402,73

Бирламчи даромадлар баланси

185,69

875,03

338,19

392,56

314,18

-169,91

Кредит

631,13

2 953,53

759,50

788,99

746,79

658,26

Дебет

445,44

2 078,51

421,31

396,43

432,60

828,17

Иккиламчи даромадлар баланси

1 001,51

5 454,55

862,69

1 299,20

1 714,37

1 578,29

Кредит

1 132,02

6 040,29

1 007,43

1 448,14

1 857,65

1 727,07

Дебет

130,52

585,74

144,74

148,94

143,28

148,78

Сўров

Бизнинг сайтимиз сизга ёқдими?

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
10139.30
11051.84
12333.44
141.35
10443.20
94.22
Сотиб олиш
10110.00
10500.00
12000.00
100.00
10000.00
70.00
Сотиш
10200.00
11500.00
13500.00
160.00
11000.00
110.00
 
9.74
96.72
72.62
3.81
15.41
-0.43
МБ курси - 26.05.2020 дан маълумотлар
Сотиб олиш/Сотиш - 08.05.2020 15:00 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech