Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
30 март 2016 й. - 30 март 2016 й.

“Трастбанк” ХАБ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2016 йил 30 мартда қуйидаги манзил бўйича Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси, 7 уйда ўтказилишини маълум қилади.

Қимматли қоғоз эгалари рўйхатини тузиш учун акциядорлар реестрини ёпиш тўғрисида қарор қабул қилинган сана: 2016 йил 18 март.

Навбатдан ташқари умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисида хабар юбориш учун акциядорлар рўйхати тузиладиган сана: 2016 йил 18 март.

Навбатдан ташқари умумий йиғилиш ўтказишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати тузиладиган сана: 2016 йил 24 март.

Ташкилий саволлар:

  1. Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
  2. Ҳисоб комиссияси таркибини тасдиқлаш.

«Трастбанк» ХАБ акциядорларининг навбатдан ташқари

Умумий йиғилиши кун тартиби

2016 йил 30 март соат 15: 00

  1. Акцияларнинг 21 қўшимча чиқариш якунлари ва Банк Устав капиталиннинг янги миқдорини тасдиқлаш.
  2. Эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш.
  3. Банк Уставига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш.
  4. Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларини қабул қилиш ҳамда ўз фаолиятида Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларини қабул қилинишининг хабар шаклини тасдиқлаш;
  5. Банкнинг қўшимча акцияларини олишда имтиёзли ҳуқуқни 2016 йил 1 сентябргача қўлламаслик тўғрисида.

«Трастбанк» ХАБ акциядорларининг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши 2016 йил 30 мартда Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 7 уй, «Трастбанк» ХАБ биносининг 5 қаватида ўтказилади.

Рўйхатга олиш соат 14:00да бошланади, мажлис бошланиши соат 15:00 да.

«Трастбанк» ХАБ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига 2016 йил 24 март ҳолатига шакллантирилган «Трастбанк» ХАБ акциядорларининг реестрида қайд этилган акциядорлар эга бўлади.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишига тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар билан Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси 7-уйда танишиш мумкин.

Акциядорлар ўзи билан паспорт, акциядорлар вакиллари эса паспорт ва Банк акциядорларининг навбатдан ташқари Умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқини берувчи, амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан қатнашишлари талаб этилади.

Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефонлар орқали олишингиз мумкин:

140-00-88, 244-76-58, 244-76-43.

www.trusbank.uz E-mail: info@trustbank.uz

Банк Кенгаши


Рўйхатга қайтиш

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
9455.24
10438.58
11958.04
147.25
9488.45
87.23
Сотиб олиш
9380.00
10000.00
11500.00
100.00
9000.00
70.00
Сотиш
9460.00
10600.00
12100.00
170.00
9600.00
100.00
 
21.90
84.55
324.85
1.50
10.56
-0.99
15.10.2019 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech