Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
19 июн 2017 й. - 30 июн 2017 й.
Тошкент шахар, Навоий кўчаси, 7 уйда жойлашган ХАБ “Трастбанк” акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилади.

Ташкилий саволлар:
1. Акциядорлар умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
2. Ҳисоб комиссияси таркибини тасдиқлаш.

«Трастбанк» ХАБ акциядорлари умумий йиғилиши кун тартиби
2017 йил 29 июнь соат 15: 00 мин.

1. «Трастбанк» ХАБнинг 2016 йил фаолияти якунларини ва 2017 йил ривожланиш истиқболларини кўриб чиқиш.
2. Банк тафтиш комиссияси (тафтишчиси)нинг 2016 йил якунлари бўйича хулосасини тасдиқлаш.
3. 2016 йилнинг йиллик ҳисоботини тасдиқлаш, ҳисобот таркиби:
- молиявий ҳолати тўғрисида жамланган ҳисобот,
- фойда ёки зарар ва бошқа умумий даромадлар тўғрисида жамланган ҳисобот,
- умумий капиталда ўзгаришлар тўғрисидаги жамланган ҳисобот,
- пул маблағлари харакати тўғрисидаги жамланган ҳисоботи,
- 2015 йилда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ҳақида маълумотлар.
4. 2016 йилда олинган фойдани тақсимлаш.
5. «Трастбанк» ХАБ Бошқаруви Раисини тасдиқлаш.
6. Балансдан ташқари ҳисобларда ҳисобга олинган, 2016 йилда умидсиз активларни ундириш бўйича кўрилган чоралар тўғрисида.
7. Банк Кенгашининг 2016 йил якунлари бўйича корпоратив бошқарув меъёрларига риоя этилаётганлиги ҳақида ҳисобот.
8. Банк Кенгаши аъзоларининг сон таркибини тасдиқлаш.
9. Банк Кенгашини аъзоларини сайлаш.
10. Банк Тафтиш комиссияси (Тафтишчиси)ни тасдиқлаш.
11. Банк Уставига ўзгартиришлар киритиш.
12. Банкнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
13. Ҳисобланган, лекин белгиланган муддатда (3 йилдан ортиқ) талаб қилиб олинмаган дивидендларни банкнинг тақсимланмаган фойдаси ҳисобига қайтариш.
14. Банкда ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.
15. Банк Кенгашининг «INCO-CONSTRUCTION» МЧЖга кредит ажратиш бўйича 2017 йил 27 майдаги 102-сонли йиғилиш баёнономасини тасдиклаш.
«Трастбанк» ХАБ акциядорлар Умумий йиғилиши 2017 йил 29 июнда Тошкент шаҳри, Навоий кучаси, 7 уй, «Трастбанк» ХАБ биносининг 5 қаватида ўтказилади.
Рўйхатга олиш соат 14:00да бошланади, мажлис бошланиши соат 15:00 да.
«Трастбанк» ХАБ акциядорларининг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига 2017 йилнинг 23 июн ҳолатига шакллантирилган «Трастбанк» ХАБ акциядорларининг реестрида қайд этилган акциядорлар эга бўлади.
Акциядорлар, Умумий йиғилишга тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар билан Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси 7-уйда танишишлари мумкин.
Акциядорлар ўзи билан паспорт, акциядорлар вакиллари эса паспорт ва Банк акциядорларининг умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқини берувчи, амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан қатнашишлари талаб этилади.

Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефонлар орқали олишингиз мумкин:
244-76-58, 140-00-88, 244-76-43.
www.trusbank.uz E-mail: info@trustbank.uz

Банк Кенгаши

Рўйхатга қайтиш

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
9455.24
10438.58
11958.04
147.25
9488.45
87.23
Сотиб олиш
9380.00
10000.00
11500.00
100.00
9000.00
70.00
Сотиш
9460.00
10600.00
12100.00
170.00
9600.00
100.00
 
21.90
84.55
324.85
1.50
10.56
-0.99
15.10.2019 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech