Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
07 июн 2018 й. - 07 июн 2018 й.

“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки (Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 7 уй) Акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилади.

Ташкилий саволлар:

1. Акциядорлар умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

2. Ҳисоб комиссияси таркибини тасдиқлаш.

«Трастбанк» ХАБ акциядорлари умумий йиғилиши кун тартиби

2018 йил 7 июнь соат 15:00 да

1. «Трастбанк» ХАБнинг 2017 йил фаолияти якунларини ва 2018 йил ривожланиш истиқболларини кўриб чиқиш.

2. Банк тафтиш комиссияси (тафтишчиси)нинг 2017 йил якунлари бўйича хулосасини тасдиқлаш.

3. 2017 йилнинг йиллик ҳисоботини тасдиқлаш, ҳисобот таркиби:

- молиявий ҳолати тўғрисида жамланган ҳисобот,

- фойда ёки зарар ва бошқа умумий даромадлар тўғрисида жамланган ҳисобот,

- умумий капиталда ўзгаришлар тўғрисидаги жамланган ҳисобот,

- пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги жамланган ҳисоботи,

- 2017 йилда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ҳақида маълумотлар.

4. 2017 йилда олинган фойдани тақсимлаш.

5. «Трастбанк» ХАБ Бошқаруви Раиси билан меҳнат шартномаси муддатини бир йилга узайтириш.

6. Балансдан ташқари ҳисобларда ҳисобга олинган, 2017 йилда умидсиз активларни ундириш бўйича кўрилган чоралар тўғрисида.

7. Банк Кенгашининг 2017 йил якунлари бўйича корпоратив бошқарув меъёрларига риоя этилаётганлиги ҳақида ҳисобот.

8. Банк Кенгашини аъзоларини сайлаш.

9. Банк Тафтиш комиссияси (Тафтишчиси)ни тасдиқлаш.

10. Акцияларнинг 22 қўшимча чиқарилиш якунлари ва Банк Устав капиталининг янги миқдорини тасдиқлаш.

11. Эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш.

12. «Трастбанк» хусусий акциядорлик банкининг 2017-2021 йиллар учун узоқ муддатли ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш.

13. Банкнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

14. Белгиланган муддатда (3 йилдан ортиқ) талаб қилиб олинмаган дивидендларни банк ихтиёрига қайтариш.

15. Банк Уставига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш.

16. «Трастбанк» хусусий акциядорлик банки акциядорлари умумий йиғилиши тўғрисида низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш.

17. «Трастбанк» хусусий акциядорлик банки кенгаши тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш.

18. Банкда ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.

«Трастбанк» ХАБ акциядорлар Умумий йиғилиши 2018 йил 7 июнда Тошкент шаҳри, Навоий кучаси, 7 уй, «Трастбанк» ХАБ биносининг 5 қаватида ўтказилади.

Рўйхатга олиш соат 14:00да бошланади, мажлис бошланиши соат 15:00 да

Акциядорларнинг умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисида хабар юбориш учун акциядорлар рўйхати тузиладиган сана - 2018 йил 23 май.

«Трастбанк» ХАБ акциядорларининг умумий йиғилишида 2018 йилнинг 1 июн ҳолатига шакллантирилган «Трастбанк» ХАБ акциядорларининг реестрида қайд этилган акциядорлар иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.

Банк акциядорлари, Умумий йиғилишга тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар билан қуйидаги манзилда танишишлари мумкин: Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси 7-уй.

Банк акциядорлари ўзи билан паспорт, акциядорлар вакиллари эса паспорт ва Банк акциядорларининг умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқини берувчи, амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан қатнашишлари талаб этилади.

Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефонлар орқали олишингиз мумкин:

198-41-09, 140-00-88, 244-76-43.

www.trusbank.uz E-mail: info@trustbank.uz


Рўйхатга қайтиш

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
9384.00
10393.72
11378.10
140.14
9561.85
88.01
Сотиб олиш
9350.00
9950.00
10900.00
90.00
9050.00
60.00
Сотиш
9440.00
10500.00
11500.00
150.00
9650.00
90.00
 
323.00
301.58
451.44
1.67
251.33
2.44
21.08.2019 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech