Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Янгиланган сана:  30 Июл 2020, 12:19

“Трастбанк” ва Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси ўртасида битим имзоланди
30 Jul 2020
29-07-2020

“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки халқаро ва хорижий молия институтлари билан бевосита ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашда давом этмоқда.

Банк мамлакатимиз Президентининг 2017 йил 17 декабрдаги “Халқаро ва хорижий молия институтлари билан ҳамкорликнинг самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 майдаги “Ислом тараққиёт банки гуруҳи ва араб мувофиқлаштириш гуруҳи жамғармалари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларида белгиланган чора-тадбирлар доирасида Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси (Ислом Тараққиёт банкининг шўъба корхонаси) билан савдони молиялаштириш мақсадида 8 миллион АҚШ доллари миқдорида молиялаштириш линияси ажратиш тўғрисидаги битим имзолади.

Битимнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикасида замонавий технологик ускуналар ва бошқа асосий воситаларни сотиб олиш йўли билан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришдан иборат. Келишув шартларига мувофиқ, тақдим этиладиган лойиҳалар Шариат қонунига мувофиқ бўлиши керак.

Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси томонидан ажратилган ушбу линиянинг мақсади бир йилгача бўлган муддатга амал қиладиган савдо операцияларини қўллаб-қувватлашга қаратилади.

Шубҳасизки, мазкур молиялаштириш линияси банк томонидан кўрсатилаётган хизматлар кўламини кенгайтиришга, тадбиркорлик ва кичик бизнесни жадал ривожлантиришга, қолаверса янги иш ўринларининг яратилишига мустаҳкам замин яратади.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 12 ноябрида Халқаро Ислом савдо ва молия корпорацияси «Трастбанк" хусусий акциядорлик банкига 4 млн. АҚШ доллари миқдорида савдони молиялаштириш линиясини ажратган эди. Бугунги кунда ушбу маблағлар тўлиқ ўзлаштирилган.

Банк Ахборот хизмати

Манба: https://finance.uz/ / Кўришлар: 38

Сўров

Бизнинг сайтимиз сизга ёқдими?

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
10209.86
12021.09
13362.66
137.46
11186.44
96.43
Сотиб олиш
10180.00
11500.00
12500.00
100.00
10500.00
70.00
Сотиш
10250.00
12500.00
13500.00
160.00
11500.00
110.00
 
2.17
125.05
308.05
-4.91
98.36
0.24
МБ курси - 04.08.2020 дан маълумотлар
Сотиб олиш/Сотиш - 04.08.2020 09:00 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech