Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
“Трастбанк” юбилейини ўзгача нишонлади
4 Oct 2019

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Олий ўқув юртлари спорт мажмуасида “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки томонидан банк ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, банкнинг 25 йиллик юбилейини кенг нишонлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббуснинг иккинчи йўналиши бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар дастурига асосан, банк ходимларини жисмонан чиниқтириш ва уларни спорт соҳасидаги қобилиятларини намоён қилишлари мақсадида, бош офис ва филиаллар ўртасида “Спартакиада – 2019” спорт мусобақаларининг финал босқичи ташкил этилди.


Унинг тантанали очилиш маросимида Банк Кенгаши раиси Тоҳир Шарипов йиғилганларни самимий қутлар экан, мамлакатимизда ёшларга кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрлик ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

– Банкнинг 25 йиллик юбилейига бағишланган муҳим спорт тадбирида Сизларни қутлашдан жуда мамнунман! Бугун бизни ёрқин ва унутилмас байрам тадбири кутмоқда. Мазкур спорт мажмуасида қизиқарли спорт турлари ва байрам тантаналари муҳити ҳукм сурмоқда, – деди Тоҳир Шарипов. – Мамлакатимизда жисмонан бақувват, соғлом фикрли, билимдон, юксак маънавиятли, шижоатли авлодларни тарбиялаб вояга етказишга қаратилган эзгу ишлар амалга ошириб келинмоқда. Бугунги спорт тадбиримиз юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга қаратилган. Бугун мен сизлардаги шижоатни кўриб турганимдан янада қувоняпман. Банкимиз 25 йил давомида ўз географиясини сезиларли даражада кенгайтирди, банк ходимлари сони бир неча бор ўсди.

Фото: Finanсe.uz

Албатта, Банк олдига қўйган мақсадлар жуда кўп, келажакда ҳар бир вилоятда филиал очишни режалаштирганмиз. Бугун фурсатдан фойдаланиб, барча жамоаларга омад ёр бўлишини тилайман! – дея у сўзини якунлади.

Спорт айёмининг очилиш маросимида барча жамоалар саф тортгач, бокс бўйича олтин ва кумуш медал соҳиблари Миразизбек Мирзахалилов ва Дилшод Рўзметовлар томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат Мадҳияси садоси остида мамлакатимиз байроғи баланд кўтарилиб, спартакиада мусобақалари очиқ деб эълон қилинди.

Олий ўқув юртлари спорт мажмуаси стадионида ўтказилган “Спартакиада” ўйинларида банк ходимлари бешта спорт турида: енгил атлетика (эстафета), шахмат, волейбол (аёллар ва эркаклар ўртасида), баскетбол ва мини-футбол турлари бўйича ўзаро куч синашди.

“Ҳар бир ходим Банк равнақига узоқ йиллар ўз ҳиссасини қўшади” шиори остида ўтказилган спорт байрами профессионаллар мусобақаси бўлмаса-да, барча иштирокчилар унга пухта тайёргарлик кўришди. Мухлислар эса тадбир давомида янада байрамона муҳит яратишди.

Муросасиз ва қизғин, лекин ўзаро ҳурмат руҳида ўтган спорт ўйинлари якунига кўра енгил атлетика ўйинларида (эстафета): III - ўрин – Бош офис жамоасига; II - ўрин – Самарқанд филиали жамоаси вакилларига; I - ўрин – Андижон филиали жамоасига насиб қилди.

Спортнинг шахмат тури бўйича, III- ўрин – “Дархон” филиали шахматчиларига, II- ўрин – Бош офис жамоаси шахматчиларига ҳамда Самарқанд филиали шахматчилари I- ўринни эгаллашга муваффақ бўлишди.

Эркаклар ўртасида ўтказилган волейбол мусобақасида, III- ўрин – Андижон филиали жамоаси вакилларига, II- ўрин – Термиз филиали жамоаси вакилларига ва I-ўрин – Бош банк жамоасига насиб этди.

Аёллар ўртасида ўтказилган волейбол ўйинларида эса ғолиблик Термиз филиали жамоаси спортчи қизларига насиб қилди. II- ўринни Наманган филиали жамоаси ва III- ўринни Андижон филиали вакиллари эгаллашди.

Мини-футбол ўйинларида банкнинг Қарши филиали футболчилари ўта шижоатли тайёргарлик кўрганликлари уларнинг I-ўринни эгаллашга муяссар қилди. II- ўринни Андижон филиали ҳамда III- ўринни Наманган жамоаси эгаллади.

Баллар бўйича ҳисобланганда Бош офис жамоасининг волейболчилари олий совринга сазовор деб топилди. Жамоаларга кубок ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Хуллас, дўстона руҳда ўтган қизиқ мусобақалар ҳеч кимни бефарқ қолдирмади. Ёшлар ўзларида бор маҳорат ва иродани, чидам ва чаққонликни, қолаверса ғалаба сари бўлган шижоатни тўла намойиш эта олдилар.

Манба: finance.uz / Кўришлар: 41

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
9455.24
10438.58
11958.04
147.25
9488.45
87.23
Сотиб олиш
9400.00
10000.00
11500.00
100.00
9000.00
70.00
Сотиш
9480.00
10600.00
12100.00
170.00
9600.00
100.00
 
21.90
84.55
324.85
1.50
10.56
-0.99
15.10.2019 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech