Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Лизинг (молиявий ижара) – бир тараф (лизинг берувчи) иккинчи тарафнинг (лизинг олувчининг) топшириғига биноан учинчи тарафдан (сотувчидан) лизинг шартномасида шартлашилган мол-мулкни (лизинг объектини) мулк қилиб сотиб олишни ва уни шу шартномада белгиланган шартларда ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун лизинг олувчига ўн икки ойдан ортиқ муддатга беришни назарда тутадиган ижара муносабатларининг алоҳида тури.

Лизинг объектлари – тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланиладиган истеъмол қилинмайдиган ҳар қандай ашёлар, шу жумладан корхоналар, мулкий комплекслар, бинолар, иншоотлар, ускуналар, транспорт воситалари ҳамда бошқа кўчар ва кўчмас мулк (ер участкалари ва бошқа табиий объектлар, шунингдек, муомаладан чиқарилган ёки муомалада бўлиши чекланган бошқа мол-мулклар бундан мустасно).

Лизинг муддати: 12 ойдан юқори.

Фоиз ставкаси: банк билан лизинг олувчи ўртасида тузилган лизинг шартномасига асосланган ҳолда белгиланади.

Изоҳ:

  • Лизинг олувчи лизинг объекти қийматининг камида 30% миқдоридаги маблағи билан иштирок этиши.

Алоҳида афзаликлари:

  • Бутун лизинг даври мобайнида мижоз лизингга сотиб олинган мулкка нисбатан мулк солиғидан озод қилинади;

Шартнома тузиш учун лизинг олувчи «Трастбанк» хусусий акциядорлик банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилиши зарур:

  • Лизинг олиш учун ариза;
  • Техник-иқтисодий кўрсаткичлар ва лизинг объектини етказиб берувчи тўғрисида маълумот;
  • Бутун лизинг муддати давомида пул оқимлари тахминини ўзида акс эттирган бизнес-режа
  • Хўжалик субъекти рўйхатдан ўтган солиқ инспекцияси тасдиқлаган, охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия ҳисоботлари ва иловалари,  дебитор ва кредиторлик қарзлари бўйича 90 кундан ортиқ муддат учун тўлиқ маълумот.

Лизинг тўловларини амалга ошириш имкониятларини баҳолаш учун, зарурият туғилганда, «Трастбанк» ХАББ лизинг объектидан самарали фойдаланиш бўйича лизинг олувчидан қўшимча маълумотлар талаб қилиши мумкин.

Сиз Кредитлаш, инвестиция фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторинг департаментидан Банкнинг қуйидаги телефон орқали янада тўлиқ маълумотлар олишингиз мумкин:

Телефон: (998 71) 244-76-47

Батафсил маълумот олиш учун қуйидаги телефонларга мурожаат қилишингиз мумкин:

Филиаллар номлари

Телефон рақамлар

1

Амалиёт бошқармаси

(+99871) 244-76-49

2

«Тошкент» филиали

(+99871) 230-40-92

3

«Дархон» филиали

(+99871) 237-06-45

4

Яккасарой филиали

(+99871) 255-18-70

5

Андижон филиали

(+99874) 226-69-71

6

Наманган филиали

(+99869) 223-19-65

7

Самарқанд филиали

(+99866) 237-74-02

8

Термиз филиали

(+99876) 224-22-51

9

Қарши филиали

(+99875) 227-25-25

10

Фарғона филиали

(+99873) 244-40-28

Кредитлаш ва инвестиция фаолиятини мувофиқлаштириш департаментининг телефонлари: (+99871) 244-14-53; (+99871) 241-76-21


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech