Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Мажбуриятларни таъминлашнинг қандайлигига қараб «Трастбанк» ХАБ икки йилдан узоқ бўлмаган муддатга турли шаклдаги банк кафолатлари ва кафилликлари таклиф этади.

Банк кафолати – банк (кафил) бошқа шахс (принципал)нинг буюртмасига кўра кафил ўз зиммасига олаётган мажбурият шартларига мувофиқ принципалнинг кредитори (бенефициар) пул суммасини тўлаш ҳақида ёзма талабнома тақдим этса, пулни унга тўлаш ҳақида принципалга берадиган ёзма мажбурият (кейинги ўринларда кафолат деб юритилади).

Кафолат олиш учун принципал қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

  • зарар кўриб ишламаётган бўлиши ҳамда ноликвид балансга эга бўлмаслиги;
  • муддати ўтказиб юборилган кредиторлик қарзларининг мавжуд бўлмаслиги;
  • охирги уч молиявий йил натижалари бўйича ижобий аудиторлик хулосасига эга бўлиши;
  • ижобий кредит тарихига эга бўлиши.

Кафолат олиш учун принципал томонидан банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

  • кафолат буюртмаси;
  • кафолатдан фойдаланишнинг бутун даврини ўз ичига олган пул оқими таҳлили кўрсатилган бизнес-режа;
  • охирги ҳисобот санаси бўйича бухгалтерия баланси (1-шакл), молиявий натижалари ҳақида ҳисобот (2-шакл), муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарздорлик ҳақидаги маълумотнома (2-1-шакл);
  • охирги уч молиявий йил натижалари бўйича аудиторлик хулосаси.

Принципал тақдим этилган кафолат бўйича мажбуриятни ўз вақтида бажаришнинг таъминоти сифатида банкка қуйидаги таъминот турларидан бирини тақдим этиши лозим:

  • банк талабига жавоб берувчи кафолатга қўйилган ликвидли мол-мулк ёки пул маблағлари гарови;
  • принципалнинг кафолат бўйича мажбуриятни бажармаслик хатарининг суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси.

Батафсил маълумот олиш учун қуйидаги телефонларга мурожаат қилишингиз мумкин:

Филиаллар номлари

Телефон рақамлар

1

Амалиёт бошқармаси

(+99871) 244-76-49

2

«Тошкент» филиали

(+99871) 230-40-92

3

«Дархон» филиали

(+99871) 237-06-45

4

Яккасарой филиали

(+99871) 255-18-70

5

Андижон филиали

(+99874) 226-69-71

6

Наманган филиали

(+99869) 223-19-65

7

Самарқанд филиали

(+99866) 237-74-02

8

Термиз филиали

(+99876) 224-22-51

9

Қарши филиали

(+99875) 227-25-25

10

Фарғона филиали

(+99873) 244-40-28

Кредитлаш ва инвестиция фаолиятини мувофиқлаштириш департаментининг телефонлари: (+99871) 244-14-53; (+99871) 241-76-21

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
9510.99
10476.36
12300.56
147.79
9512.89
86.85
Сотиб олиш
9500.00
10100.00
11800.00
100.00
9100.00
70.00
Сотиш
9550.00
10600.00
12400.00
160.00
9700.00
100.00
 
16.31
11.32
118.89
-0.95
-8.45
-0.55
03.12.2019 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech