Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Янгиланган сана:  6 Феврал 2020, 09:56

Ташқи иқтисодий фаолият

“Трастбанк” ХАБ мижозларнинг ташқи иқтисодий фаолиятига банк хизматларининг тўлиқ мажмуасини кўрсатишга катта эътибор қаратади. Банк доимий равишда мижозларнинг ташқи иқтисодий фаолиятига кўрсатиладиган хизматларнинг турларини кенгайтириб боради ва шу билан бирга ушбу соҳадаги янгиликларни амалиётга жорий этади.

Банк мижозлари – ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари – замонавий ҳисоб-китоб инструментлари ҳамда технологиялар воситасида хорижий ҳамкорлар билан валюта операцияларини амалга ошириш имкониятига эгадирлар. Банкнинг малакали мутахассислари уларга хорижий валютадаги битимларни амалга оширишнинг ҳар қандай босқичида ўз маслаҳатларни бериб борадилар.

Ўзбекистон Республикасининг “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонуни ва ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги амалдаги қонуности меъёрий ҳужжатларга мувофиқ, банк қуйидаги хизмат турларини таклиф этади:

Экспорт-импорт операцияларини мониторинг қилиш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.07.2014 йилдаги 199-сонли Қарорига асосан ҳамда хўжалик юритувчи суб’ектларнинг операциялари бўйича мониторинг ўтказиш мақсадида банк Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизими дастуридаги ма’лумотларни шартнома шартларига асосан солиштириб чиқади.

Ташқи савдо шартномаларига қўлланилаётган талаблар амалдаги меъёрий ҳужжатларга мос келиши керак (“Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.09.2017 йилдаги ПФ-5177-сонли Фармони, “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.07.2014 йилдаги 199-сонли Қарори, “Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик суб’ектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.11.2017 йилдаги ПП-3351-сонли Қарори), уларнинг ижроси барча ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига мажбурийдир.

Конверсия операциялари

Банк биржадан ташқари валюта бозорида хорижий валютани сотиб олиш ва сотиш операциясини амалга оширади. Юридик шахслар амалдаги қонунчиликка мувофиқ хорижий валютани сотиб олиш ва сотиш имконига эга. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.09.2017 йилдаги ПФ-5177-сонли Фармонига асосан Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари жорий халқаро операциялар (товар, иш ва хизматлар импорти, фойда репатриацияси, кредитларни қайтариш, хизмат сафари харажатларини тўлаш ва бошқа савдо характерига эга бўлмаган ўтказмалар) бўйича тўловларни амалга ошириш учун тижорат банкларида чет эл валютасини чекловсиз сотиб олишлари мумкин.

“Трастбанк” ХАБ хорижий валютани сотиш ёки сотиб олиш (конвертация қилиш) мақсадида мижозлар номидан ЎзРВБда банклараро савдо сессияларида иштирок этади. Хозирги кунда “Трастбанк” ХАБнинг мижозлари хорижий валютани конвертация қилиш учун электрон тарзда Ариза бериши мумкин.

Банк мижоз корхона ва ташкилотларига хорижий валютани сотиш, битта хорижий валютани бошқасига конверсия қилиш амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ амалга оширилади.

Ҳужжатли операцияларни амалга ошириш

“Трастбанк” ХАБ ўз мижозлари ва вакиллик банклари манфаати учун уларнинг топшириғига биноан ҳужжатли аккредитивлар ва инкассо шаклида ҳисоб-китоб операцияларини амалга оширади.

Банкнинг ишончли ҳамкор сифатида обрўга эгалиги туфайли унинг аккредитивлари ва инкассоси дунёнинг барча етакчи банклари томонидан қабул қилинмоқда, кенг тармоқли вакиллик банклари ва замонавий алоқа воситалари ҳужжатли операцияларни қисқа муддат ичида амалга ошириш имконини бермоқда.

“Трастбанк” ХАБ ҳужжатли операцияларни амалга оширишда 2007 йилги 600-МТР нашрининг ҳужжатли аккредитивлар учун бирхиллаштирилган қоидаларига, инкассо бўйича 522-МТР бирхиллаштирилган қоидаларга риоя қилади.

Ҳисоб-китобларнинг ҳужжатли шаклларини қўллаш ҳисобидан операциялар самарадорлигини ошириш “Трастбанк” ХАБ мижозлари ва вакиллик банкларига бизнес бўйича янги шерикларни жалб қилиш, ўз савдо-иқтисодий фаолиятини кенгайтириш ва амалга оширилаётган операциялар хажмини кўпайтириш имконини бермоқда.

Банкнинг профессионал мутахассислари шартномани тайёрлаш босқичида ҳужжатли операцияларни амалга ошириш бўйича ҳисоб-китоб қилишнинг энг самарали тузилмасини танлашда малакали маслаҳат ёрдамини кўрсатадилар.

Халқаро тўловлар ва вакиллик муносабатлари

“Трастбанк” ХАБ етакчи хорижий ва маҳаллий молия ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилган ҳолда, ўз мижозларига халқаро ҳисоб-китоблар соҳасида кенг кўламли хизматларни таклиф этади, мижозларни қулай ва ишончли хизмат кўрсатиш шароитлари билан таъминлайди.

“Трастбанк” ХАБ АТБ 17та вакиллик банклар, шу жумладан Европанинг Commerzbank AG, Landesbank Baden-Württemberg va Raiffeisenbank International AG каби нуфузли банклари билан вакиллик муносабатларини ўрнатган.

Республикамизнинг муваффақиятли ва хорижда эътироф этилган хусусий банкларидан бири бўлган “Трастбанк” ХАБ, ўз мижозларига ташқи савдо фаолияти бўйича комплекс хизматларни кўрсатаётгани, малакали маслаҳат бераётгани, зарурат туғилганда эса, алоҳида ҳисоб-китоб схемаларини ишлаб чиқаётгани унинг халқаро молия бозорида юксак амалий обрўга эгалигидан далолат беради.

Постмолиялаштиришли аккредитивдан фойдаланган ҳолда импортни молиялаштириш:

• молиялаштириш суммаси – жўнатилган товар суммасининг 100 фоизигача;

• молиялаштириш муддати – хорижий банк экспортчига тўлаган санадан бошлаб 12 ойгача;

• молиялаштирилаётган объект – асбоб-ускуна, хом-ашё, материаллар ва ҳоказо.

• товар жўнатилиб, ҳужжатлар банкка топширилгандан сўнг хорижий банк маблағлари ҳисобидан экспортчига 100 фоиз тўлаш.

• хизмат ҳақи муддатга, танланган кредит линиясига ва банкнинг харажатларига боғлиқ.

Пост-молиялаштириш шарти билан аккредитив бўйича ҳисоб-китоб схемаси

Безымянный-1.jpg

1. Корреспондент банк шартнома муносабатлари бўйича барча турдаги банклараро операциялар учун лимит беради;

2. Харидор ва сотувчи аккредитив очиш шартлари бўйича товарларни етказиб бериш бўйича шартнома тузади;

3. Харидор сотувчи фойдасига аккредитив очиш учун ариза беради;

4. “Трастбанк” ХАБ корреспондент банк (тасдиқловчи банк) орқали молиялаштирилгандан кейин (360 кунгача) аккредитив очади;

5. Корреспондент банк (тасдиқловчи банк) сотувчи банкни сотувчи фойдасига тасдиқланган аккредитив очилганлиги тўғрисида хабардор қилади;

6. Сотувчи банк ўз фойдасига аккредитив очилганлиги тўғрисида сотувчини хабардор қилади (маслаҳат беради);

7. Сотувчи харидорга товарларни жўнатишни амалга оширади;

8. Сотувчи ўз банкига (сотувчининг банки) товар жўнатилганлигини тасдиқловчи барча зарур (шартномада кўрсатилган) ҳужжатларни тақдим этади;

9. Сотувчи банк ҳужжатларнинг тўлиқ тўпламини ижро этувчи банкка (вакиллик банкига) юборади;

10. Корреспондент банк барча ҳужжатларни мувофиқлигини текширгандан сўнг, аккредитив бўйича маблағларни сотувчининг банкига ўтказади ва шу билан бирга, аризада кўрсатилган муддат учун тегишли равишда “Трастбанк” ХАБ ни хабардор қилиб, кейинги молиялаштиришни очади;

11.Сотувчининг банки аккредитив бўйича маблағларни сотувчига ўтказиб беради;

12.Харидор пост-молиялаштириш бўйича “Трастбанк” ХАБ нинг олдидаги мажбуриятини бажаради;

13.Харидор томонидан пост-молиялаштириш бўйича мажбуриятлар бажарилганидан сўнг ”Трастбанк” ХАБ корреспондент банкка пост-молиялаштириш бўйича тўловларни бажаради.

Сўров

Бизнинг сайтимиз сизга ёқдими?

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
10194.96
11518.27
12866.04
143.88
10836.48
95.38
Сотиб олиш
10180.00
11000.00
12000.00
100.00
10000.00
70.00
Сотиш
10250.00
12000.00
13500.00
160.00
11000.00
110.00
 
10.23
62.49
152.44
1.40
66.97
0.64
МБ курси - 14.07.2020 дан маълумотлар
Сотиб олиш/Сотиш - 13.07.2020 09:00 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech