Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Микромолиялаш хизматлари – кредит шартномага мувофиқ, йиғиндиси қонун ҳужжатларида белгиланган миқдоридан ошмаган микрокредит ёки микролизинг тақдим қилиш бўйича банк хизмати.

Микрокредит - Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган энг кам иш хақининг 1000 (бир минг) баравари миқдоридан ошмайдиган суммада филиал томонидан қарз олувчига тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш шартлари асосада бериладиган пул маблағларидир.

Микролизинг - микромолиявий хизматлар кўрсатувчи филиал томонидан лизинг олувчининг топшириғига биноан учинчи тарафдан мол-мулк олиш ҳамда уни эгалик қилиш ва фойдаланиш учун лизинг олувчига шартномада белгиланган шартлар асосида ҳақ эвазига бериш назарда тутиладиган хизматдир. Микролизинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун лизинг тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ энг кам иш ҳақининг 2 000 (икки минг) баравари миқдоридан ошмайдиган суммада берилади.

Микрокредитлар филиал томонидан қуйидагиларга берилади:

- тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун якка тартибдаги тадбиркорларга, микрофирмаларга, кичик корхоналарга, дехқон ва фермер хўжаликларига;

- оилавий тадбиркорлик шаклида юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳолда биргаликда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар – эр ва хотинга умумий мулки негизида (шу жумладан «ёш оилаларга» кредитлар) ўз ишини ва касаначиликни ташкил қилиш учун;

- касаба коллежларни битирган шахсларга – ўз бизнесини яратиш учун олинган замонавий билим ва кўникмалардан амалда фойдаланиш мақсадида.

Микролизинг хизматлари филиал томонидан юридик шахс мақомига эга бўлган молиявий жиҳатдан барқарор кичик бизнес субъектларига тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун кўрсатилади.

Микрокредит (микролизинг) миллий валютада, шартнома асосида, филиалда талаб қилиб олгунча депозит ҳисобварғига эга бўлган қарз олувчиларга тўловлилик, муддатлилик, қайтаришлилик, таъминланганлик ва мақсадли ишлатилиши шартлари билан тақдим қилинади. Кредитлаш шартларини ҳар қандай ўзгартириш кредит шартномасига қўшимча битим тузиш орқали расмийлаштирилади.

Микрокредит (микролизинг) тақдим қилиш муддати кредитланаётган лойиҳанинг ўзини оқлаш муддати билан белгиланади, лекин 3 (уч) йилдан ошмаслиги керак.

Микрокредитлар қарз олувчиларга қуйидаги мақсадларга тақдим қилинади:

- ўз ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва кенгайтириш учун (мини-ускуналар сотиб олиш, хом-ашёга дастлабки ишлов бериш ва ҳ.к.)

- дехқончилик ва чорвачиликни ривожлантириш учун (мини-ускуналар, уруғлик, қора мол, парранда, ем-хашак ва омиҳта ем ва ҳ.к. сотиб олиш учун);

- кичик ҳажмдаги ишлаб чиқаришни ташкил қилиш учун;

- хунармандчиликни ривожлантириш ва касаначиликни ташкил қилишга;

- аҳолига сервис ва маиший хизматлар кўрсатишни ривожлантиришга;

- туризм индустриясини ривожлантириш учун;

- товар айланмасини (улгуржи ва чакана савдо) ошириш ва айланма маблағларни тўлдиришга;

- оилавий тадбиркорликни ташкил қилиш учун;

- дастлабки (бошланғич) сармояни шакллантириш учун;

- Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ман қилинмаган бошқа тадбиркорлик турлари.

Микрокредитлар ёш оилаларга қуйидаги мақсадларга берилади:

- юридик мақомига эга бўлмасдан оилавий тадбиркорликни ташкил қилишга;

- микрофирма, кичик корхона, фермер хўжалиги, шунингдек юридик шахс мақомига эга бўлган дехқон ҳўжалигини дастлабки (бошланғич) сармоясини шакллантириш учун;

- якка тартибдаги тадбиркорлик, микрофирма, кичик корхона, дехқон ва фермерлик ҳўжаликларни кенгайтириш ва ривожлантириш учун.

Тадбиркорлик фаолияти учун қарз олувчи томонидан ишлатиладиган истеъмолдан ташқари ҳар қандай буюм микролизинг объекти бўлиши мумкин, шу жумладан корхоналар, мулк мажмуалари, бинолар, иншоатлар, мини-ускуналар, транспорт воситалари, бошқа кўчар ва кўчмас мулклар (ер майдонлари ва бошқа табиий объектлардан, шунингдек муомаладан чиқарилган ёки муомаласи чекланган мулклардан ташқари).

Микрокредитлар қўйидагиларга берилмайди:

- олдин олинган кредит ёки бошқа ҳар қандай қарзларни сўндириш учун;

- тамаки маҳсулоти ва алкогол ичимликлар ишлаб чиқариш учун;

- лотерея ва қимор ўйинлар ташкил қилишга;

- ишлаб чиқариш мақсадларда ишлатилмайдиган шахсий мулк сотиб олиш учун;

- маъмурий чиқимларни тўлашга, шу жумладан хизмат автоуловларга, уяли телефон ва бошқа алоқа хизматларига.

Микрокредитдан (микролизингдан) фойдаланиш учун олинадиган фоиз миқдори филиал ва қарз олувчи ўртасида тузилган шартнома шартларида сўралган микромолиялаштириш хизмати мақсади, унинг ўзини қоплаш муддати, қарз олувчини тўловга лаёқатлиги ва у тақдим қилган таъминот, шунингдек кредит хатари даражасидан келиб чиқиб белгиланади.

Ёш оилаларга бериладиган микрокредитлар бўйича имтиёзли фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг амалдаги қайта молиялаштириш ставкасидан ошмаган миқдорида белгиланади.

Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси ҳисобидан микрокредитлар беришда (шу жумладан ёш оилаларга, касаба коллежларни битирувчиларга) микрокредитдан фойдаланиш учун олинадиган фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг амалдаги қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизи миқдорида белгиланади.

Микрокредит олиш учун қарз олувчи филиалга қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади:

- микрокредит олиш учун ариза, бунда мақсади, муддати, суммаси ва тақдим қилинадиган таъминот кўрсатилади;

- қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлдирилган бухгалтерлик ва молиявий ҳисоботлар, бунда дебитор ва кредитор қарздорликлар ёйилмаси, шунингдек муддати ўтказиб юборилган қарздорликлар бўйича солиштириш далолатномалар (юридик шахс мақомига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари учун) илова қилинади;

- ўтган йилда олинган даромадлар тўғрисида декларация ва талаб қилиб олгунча депозит ҳисобварағининг айланмаси тўғрисида маълумотнома (юридик шахс мақомига эга бўлмаган тадбиркорлик субъектлари учун);

- бутун кредитлаш даври давомида ҳар ойда кутилаётган истиқбол пул оқимлари, буюртмалар портфели таркибий тузилмаси ва кредитдан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган товарлар (кўрсатилаётган хизматлар) сотиш бозорлари мажбурий кўрсатилган бизнес-режа;

- микрокредит қайтарилишида таъминот билан боғлиқ ҳужжатлар.

Айрим ҳолларда, филиал лойиҳа таҳлили жараёнида зарур бўлганда қарз олувчидан унинг молиявий ҳолати, тақдим қилинаётган таъминот, ҳамда кўриб чиқилаётган масалада бошқа қўшимча ҳужжат ёки маълумотлар талаб қилиши мумкин.

Батафсил маълумот олиш учун қуйидаги телефонларга мурожаат қилишингиз мумкин:

Банк филиаллари номлари

Филиаллардаги телефон рақамлар

1

Амалиёт бошқармаси

( + 9 9 8 7 1 ) 2 4 4 - 7 6 - 4 9

2

«Тошкент» филиали

( + 9 9 8 7 1 ) 2 3 0 - 4 0 - 9 2

3

«Дархон» филиали

( + 9 9 8 7 1 ) 2 3 7 - 0 6 - 4 5

4

Яккасарой филиали

( + 9 9 8 7 1 ) 2 5 5 - 1 8 - 7 0

5

Андижон филиали

( + 9 9 8 7 4 ) 2 2 6 - 6 9 - 7 1

6

Наманган филиали

( + 9 9 8 6 9 ) 2 2 3 - 1 9 - 6 5

7

Самарқанд филиали

( + 9 9 8 6 6 ) 2 3 7 - 7 4 - 29

8

Термиз филиали

( + 9 9 8 7 6 ) 2 2 4 - 2 2 - 5 1

9

Қарши филиали

( + 9 9 8 7 5 ) 2 2 7 - 2 5 - 2 5

10

Фарғона филиали

( + 9 9 8 7 3 ) 2 4 4 - 4 0 - 2 8

11

Жиззах филиали

( + 9 9 8 7 2 ) 2 2 6 - 2 0 - 1 6

Кредитлаш ва инвестиция фаолиятини мувофиқлаштириш департаментининг телефонлари: (+99871) 244-14-53; (+99871) 241-76-21

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
9384.00
10393.72
11378.10
140.14
9561.85
88.01
Сотиб олиш
9350.00
9950.00
10900.00
90.00
9050.00
60.00
Сотиш
9440.00
10500.00
11500.00
150.00
9650.00
90.00
 
323.00
301.58
451.44
1.67
251.33
2.44
21.08.2019 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech