Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
2018 йилги бизнес режага мувофиқ 2018 йилда ривожланишнинг асосий йўналишлари 
(Банк Кенгаши томонидан 2017 йил 30 ноябрда тасдиқланган)

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича қабул қилинган ҳаракатлар стратегиясини, замонавий талабларга жавоб берадиган ислоҳотларни, миллий валютанинг эркин конвертациясини амалга ошириш, эркин иқтисодий ва индустриал зоналарни ташкил этиш, “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки иш фаолиятида янги ва устувор вазифаларни белгилашни талаб қилмоқда.

Иқтисодий эркинлаштириш ва банк бизнесини мижозларга йўналтирилган моделга айлантириш шароитида чакана бизнес фаол ривожланмоқда, шу сабабдан 2018 йилда мини-банклар, пул ўтказиш ва айирбошлаш шахобчалари тармоғини кенгайтириш орқали банк инфратузилмасини жадал ривожлантириш режалаштирилмоқда. 2018 йилда филиаллар самарадорлигини ошириш ва энг қулай жойларда янги филиалларни очиш йўли билан филиаллар тармоғини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Жисмоний ва юридий шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш сифат жиҳатдан янги тизимини жорий этиш, ишонч телефонлари самарали ишлаши, жисмоний ва юридик шахслар билан шахсий қабуллар ўтказишни йўлга қўйиш, Бошқарув Раисининг “Виртуал қабулхонаси” фаолиятини ташкил этиш – барчаси “Инсон манфаатлари – ҳар нарсадан устун” ғоясини ҳаётга изчил ва самарали татбиқ этиш мевасидир.

2018 йил Ўзбекистонда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш” йили деб эълон қилинди. Шу сабабдан, Банк ахборот технологияларини автоматлаштириш ва ривожлантириш асосида бизнес-жараёнларни босқичма-босқич такомиллаштириш, истиқболли ғояларни жорий этиш, ўз мижозларига янги маҳсулот ва хизматларни ишлаб чиқариш режалаштирмоқда.

2018 йилда банк томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланиши бўйича давлат дастурлари доирасидаги лойиҳаларни молиялаштириш бўйича ишлар янада такомиллашади.

Шу муносабат билан, ресурс базасини шакллантириш ва хорижий кредит линиялар орқали маблағларни жалб қилиш масаласи банк учун алоҳида аҳамиятга эга бўлади. Ресурс салоҳиятини ошириш мақсадида, банк хорижий ва халқаро молия институтлари билан халқаро валюта операциялари соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича доимий иш олиб боради. 

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
8584.50
9673.87
10793.29
136.34
8724.09
79.57
Сотиб олиш
8610.00
9290.00
10360.00
90.00
8300.00
60.00
Сотиш
8630.00
9770.00
10900.00
140.00
8800.00
80.00
 
6.14
45.52
50.61
1.82
72.19
0.47
16.07.2019 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech